Франциялик фермерлар Европа Иттифоқи ва МЕRCOSUR ўртасидаги келишувни бекор қилиш учун Парижда норозилик намойиши ўтказди — Reuters.
Француз фермерлари Парижга қишлоқ хўжалиги техникалари билан кириб ушбу келишувга қарши норозилик билдирди. Фермерларнинг таъкидлашича, мазкур келишув Жанубий Америкадан импорт қилинадиган арзон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан адолатсиз рақобатни юзага келтириб, маҳаллий қишлоқ хўжалиги соҳасига таҳдид солади.
Бу намойишни Франциянинг энг йирик фермерлар касаба уюшмаларидан бири бўлган FSENA уюштирди. Франция, Европа Иттифоқдаги энг йирик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи давлат ҳисобланади. Бошқа аъзо давлатларда ҳам фермерлар ойлар давомида ЕИ-MERCOSUR келишуви ва маҳаллий муаммолар бўйича норозилик билдириб келмоқда.
Париж полицияси маълумотига кўра, намойишда тахминан 350 та қишлоқ хўжалиги техникаларииштирок этган. Трактор конвойларидан бири пойтахт марказидаги Триумф аркаси атрофига, иккинчиси эса Франция парламенти биноси олдига етиб келган.
Фермерлар Франция парламенти олдидаги намойишдан ташқари, 20 январ куни Страсбургдаги Европа Парламентида ҳам норозилик акциясини ўтказишни режалаштирмоқда.
Франциянинг қаршилигига қарамай, жума куни кўпчилик ЕИ давлатлари MERCOSUR (Жанубий Америка умумий бозори) билан келишувини тасдиқлаган. Бу эса фермерлар ва мухолиф партиялар томонидан босимни кучайтирди. Айрим партиялар ҳукуматга нисбатан ишончсизлик вотумини ўтказишни талаб қилган.