Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Францияда университетларнинг 90% ўз фаолиятини тўхтатди

Францияда университетларнинг 90% ўз фаолиятини тўхтатди

Франциядаги ўқувчи ва талабалар норозилик намойишлари ортидан мамлакатдаги тахминан 70 та университетнинг камида 90% ёпилган ёки блоклаб қўйилган. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, мактаб ўқувчиларининг норозилик акциялари сентябрь ойининг охирида Ил-де-Франс пойтахт минтақасида бошланган эди. Айни пайтга келиб улар Бутун Францияни қамраб олди.

Иштирокчилар ҳаддан ташқари оғир дарс жадвали, ўқитувчилар етишмаслиги ва таълим тизимидаги бошқа муаммоларга қарши чиқмоқдалар.

Норозилик намойишлари бошланганидан буён жандармлар ва полициячилар 7 мингга яқин ҳибсга олишларни амалга оширдилар, 90% ҳолатларда ҳибсга олинганлар вояга етмаганлар бўлган.

Киритилди: 20:58 13.10.2026. Ўқилди: 345 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!