Бугун 4 июль, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Францияда тўйда отишма оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Францияда тўйда отишма оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Франция шимоли-шарқида Тионвил коммунасида (Мозел департаменти) тўйда содир бўлган отишмада 20 ёшли йигит ҳалок бўлди, бир неча киши яраланди.

Бу ҳақда Republicain Lorrain газетаси хабар берди.

Маълумотларга кўра, автомат ва помпали милтиқлар билан қуролланган бир гуруҳ одамлар байрам ўтаётган зал яқинида йиғилганларга қарата ўт очган.

Умуман олганда, тўйда юзга яқин меҳмон бўлган, улардан камида тўрт нафари оғир жароҳат олган, иккитаси оғир аҳволда.

Воқеа жойида полиция ишламоқда, аммо ҳужумчиларнинг мақсади ва шахси ҳақида маълумот берилмаган.

Киритилди: 17:44 30.06.2024. Ўқилди: 476 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!