Енгил сайёҳлик самолёти Франция шарқидаги Савой департаментига қулаб тушди ва портлади. Икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Савой префектурасининг твиттердаги баёнотида хабар берилган.
Префектурага кўра, самолёт 18 июнь куни кечқурун Бож массивининг тоғларида тахминан 1,1 минг метр баландликда қулаган. Воқеа гувоҳи автоҳалокат ҳақида фавқулодда хизматларга хабар берган.
"Aннеси шаҳридан учган самолёт бортидаги икки киши қулашдан кейин содир бўлган портлашда вафот этди", дейилади Савой префектураси баёнотида.