Бугун 2 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Францияда номаълум кишилар масжидга ўт қўйди

A A A
Францияда номаълум кишилар масжидга ўт қўйди

Франциянинг Нант шаҳрида номаълум кишилар “Ар-Раҳмон” масжидини ёқиб юборди. Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, масжид деворига зарар етган, кириш эшиги бутунлай ёниб кетган.

Ушбу ҳодиса пайшанбадан жумага ўтар кечаси юз берди. Маълум бўлишича, аввалига масжид олдида турган ва ичи картон қутиларга тўла учта контейнерга ўт қўйилган. Шундан сўнг ёнғин масжид биносига ўтган, эшиги ёғочдан бўлгани сабабли қисқа фурсатда ёниб кетган.  

Масжид атрофидан бензин канистри топилган. Ҳодиса юзасидан суриштирув олиб борилмоқда, кузатув камераларининг тасвирларни кўриб чиқиляпти.

Франция мусулмонлар кенгаши (CFCM) Твиттердаги саҳифасида мазкур ҳодиса мусулонларга нисбатан нафратнинг оқибати эканлигини маълум қилди.

Киритилди: 19:15 10.04.2021. Ўқилди: 3329 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!