Бугун 4 июль, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Францияда муддатидан олдинги парламент сайловлари бошланди

Францияда муддатидан олдинги парламент сайловлари бошланди

Ушбу сайлов натижаларига кўра, мамлакатда Иккинчи жаҳон урушидан кейин биринчи марта ўта ўнг кучлар ҳукумати тузилиши мумкин.

Сайлов участкалари маҳаллий вақт билан 8:00да очилди, турли аҳоли пунктларида овоз беришнинг тугаш вақти фарқ қилиши мумкин, аммо йирик шаҳарларда 20:00да овоз бериш якунланади. Якуний натижалар 7 июль куни бўлиб ўтадиган иккинчи турдан кейин маълум бўлади.

Навбатдан ташқари парламент сайловлари Европа парламенти сайловларида президент Эммануэл Макрон етакчилигидаги марказчи кучлар альянсининг мағлубиятга учрагани ва Марин Ле Пеннинг партияси ғалабаси фонида парламентни тарқатиб юборилиши ортидан тайинланган эди.

Сўнгги ижтимоий сўровларга кўра, бугунги сайливларда Марин Ле Пеннинг ўта ўнгчи “Миллий бирлик” партияси биринчи ўринни эгаллаши мумкин, бироқ парламентни назорат қилиш учун зарур бўлган мутлақ кўпчилик ўринни ололмайди.

"Партиямиз 577 ўринли Миллий ассамблеяда мутлақ кўпчилик ўринни қўлга киритса, Макроннинг “Миллий бирлик”ни етакчиларидан бири Жордан Барделлани бош вазир этиб тайинлашдан бошқа чораси қолмайди", — дея маълум қилган Марин Ле Пен.

Киритилди: 12:15 30.06.2024. Ўқилди: 857 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!