Бугун 16 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Францияда миналаштирилган бўлиши мумкинлиги туфайли Евроаэропорт эвакуация қилинди

Францияда миналаштирилган бўлиши мумкинлиги туфайли Евроаэропорт эвакуация қилинди

Франциянинг ЕвроАэропорт номи билан танилган Базель—Молюз—Фрайбург аэропорти мина ўрнатилган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар ортидан вақтинча ёпилди. Le Monde нашрининг хабарига кўра, хавфсизлик нуқтаи назаридан йўловчилар эвакуация қилинган. Саппёрлар аэропортга жўнатилди. Кейинчалик Евроаэрпорт ишни қайта бошлаганини эълон қилди.

Бугун, 26 июль куни Парижда Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтиши керак. Шу куни Франция миллий темир йўллари компаниясининг учта тезюрар темир йўл линиясида ёнғин содир бўлди. Раҳбарият саботаж ҳақида хабар берди. Поезднинг бекор қилиниши ва кечикиши 800 минг йўловчига таъсир қилиши мумкин. Ўйинларнинг очилиш маросимига бағишланган матбуот анжумани бошланишига 20 дақиқа қолганида ҳеч қандай изоҳсиз бекор қилинди.

Киритилди: 21:57 26.07.2024. Ўқилди: 576 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!