Бугун 8 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Францияда мактаб ўқувчиларининг намойишларида 450 минггача одам қатнашди

Францияда мактаб ўқувчиларининг намойишларида 450 минггача одам қатнашди

Францияда мактаб ўқувчиларининг оммавий норозилик намойишлари давом этмоқда. Ўқувчилар синфлардаги ўқувчилар сонининг ҳаддан ташқари кўплиги, ўқитувчилар етишмаслиги, мактаб биноларининг ёмон аҳволдалиги ва дарс жадвали ҳаддан ташқари зичлигидан норози.

Франция Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 6 октябрь куни намойишларда камида 256 минг киши қатнашган. Уларнинг 56 минг нафари Парижда бўлган. Намойиш ташкилотчилари, жумладан, талабалар касаба уюшмалари эса мамлакатнинг ўнлаб шаҳарларида жами 450 минг киши иштирок этганини билдирган.

Айрим шаҳарларда намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашувлар юз берган. Сентябрь ойи охирида бошланган намойишлар давомида қарийб 6 минг киши қўлга олинган.

Шу муносабат билан Франция президенти Эммануэль Макрон сешанба куни кечқурун ҳукуматнинг фавқулодда йиғилишини ўтказади. Унда Бош вазир Себастьен Лекорню, Ички ишлар вазири Лоран Нунес ва Таълим вазири Эдуар Жеффре ҳам иштирок этади.

Киритилди: 22:25 07.10.2026. Ўқилди: 352 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!