Бугун 23 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Францияда Макронга қарши намойиш

Францияда Макронга қарши намойиш

Франциянинг Париж, Лион ва Марсель каби йирик шаҳарларида Президент Эммануэль Макронга қарши оммавий намойиш бўлиб ўтди. Минглаб одамлар кўчаларга чиқиб, давлат раҳбари сўл қанот вакили, “Янги халқ фронти” альянсидан номзод, эколог Луи Касетни Бош вазир этиб тайинлай олмаганидан норозилик билдирган.

Оломон ҳукуматни шакллантириш ўнг марказ тарафдори Мишель Барньега ишониб топширилгани учун етакчининг истеъфосини талаб қилмоқда. Шунингдек, намойишчилар Макронни сайлов натижасига эътибор бермаганликда ҳам айблаяпти. Энг кам иш ҳақини 1600 еврогача ошириш, пенсия ёшини 60 ёш этиб белгилашни талаб қилишяпти.

Aкция Бастилияда бошланиб, Миллий майдонгача етиб борган. Тадбирнинг айрим иштирокчилари Макрон бошқарувига терс муносабат рамзи сифатида қироллик либоси кийиб олишган. Президент истеъфоси учун имзо йиғилгани ҳам таъкидланмоқда.

Киритилди: Бугун 11:34. Ўқилди: 452 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!