Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Францияда карантин 15 декабрда бекор қилиниши мумкин

Францияда карантин 15 декабрда бекор қилиниши мумкин

Франция карантинни 15 декабрда бекор қилиши мумкин. Бу ҳақда Франция президенти Эммануэл Макрон айтиб ўтди, деб хабар берди «ТАСС».

“Эпидемиологик кўрсаткичларнинг пасайишига қараб карантин 15 декабрда бекор қилиниши мумкин”, деб таъкидлади Франция раҳбари.

Бироқ карантин бекор қилиниши билан соат 21:00 дан 07:00 гача комендантлик соати жорий этилади. Бундан ташқари, Франция расмийлари 28 ноябрдан бошлаб карантин чораларини юмшатмоқчи. Масалан, 20 кмга ва уч соат давомида ташқарида сайр қилишга рухсат берилади.

Шунингдек, Макроннинг сўзларига кўра, “мактаб ўқувчиларининг тоза ҳавода дарсдан ташқари машғулотларига рухсат берилади”. Дўконларга санитария чоралари кўрилган ҳолда соат 21: 00гача ишлашга рухсат берилади.

Киритилди: 11:48 25.11.2020. Ўқилди: 1667 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!