Бугун 5 июнь, 2020 йил, жума

O'ZB

Францияда 30 йил ўтгач яна олти нафар эгизак дунёга келди

Францияда 30 йил ўтгач яна олти нафар эгизак дунёга келди

Францияда олти эгизак туғилди. Уларнинг беш нафари қиз ва бир ўғил. Эгизакларнинг ҳар бирининг вазни 630-730 грамм. Аёл чақалоқларини ҳомиладорликнинг 25 ҳафтасида кесар кесиш амалиёти ёрдамида дунёга келтирди. Бу ҳақда bfm.ru  хабар берди.

 Маълум қилинишича, ушбу оиланинг яна икки катта нафар фарзанди ҳам бор.

Кичкинтойларнинг туғилишига ёрдам бериш учун 30 нафар мутахассисдан иборат гуруҳ жалб қилинди. Янги туғилган чақалоқлар реанимацияга ётқизилди. Шифокорларнинг таъкидлашича, улар бир неча ой шифохонада ётишлари керак.

Олти эгизакнинг туғилиши дунёда камдан-кам учрайдиган ҳодиса бўлиб, унинг эҳтимоли ўртача 4,7 миллиарддан 1 га тўғри келади. Сўнгги бор Францияда бундай ҳолат бундан 30 йил олдин, 1989 йилда Париж шифохонасида қайд этилган.

Киритилди: 08:12 19.05.2020. Ўқилди: 1736 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!