Бугун 27 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Францияда 15 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланади

 Францияда 15 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланади

Бу ҳақда мамлакат президенти Эммануел Макрон сешанба куни France 2 телеканали эфирида эълон қилди. Унинг айтишича, агар Европа Иттифоқи бу борада умумий қарор қабул қилмаса, яқин ойларда Францаия миллий даражада ушбу тақиқни жорий қилади.

Бундан ташқари, Макрон интернет дўконлар орқали пичоқ сотиб олаётганда ёшни текшириш тизими жорий этилишини маълум қилди. Қайд этилишича, бу жараён порнографик сайтлар учун мавжуд бўлган текширув тизимига ўхшаш бўлади.

"15 ёшли ўсмир энди интернет орқали пичоқ сотиб ололмайди. Биз бунга амал қилмаганларг жиддий молиявий санкциялар ва тақиқлар жорий қиламиз", — деди Макрон.

Франция президенти Ножан-сюр-Мар шаҳрида бир ўқувчининг мактаб ходимига пичоқ билан қилган ҳужуми туфайли бу баёнотни берди. Ўшанда ўқувчи мактаб ҳодимасига пичоқ билан тааҳланган ва уни яралаган эди. Аёл олган жароҳатлари туфайли вафот этгандии.

Киритилди: 13:10 11.06.2025. Ўқилди: 607 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!