Францияда шанба куни ноёб пушти олмос намойишга қўйилди. У 100 йил аввал ўғирланганидан бери илк бор жамоатчиликка кўрсатилмоқда. Олмос сўнгги марта 1926 йил октябрь ойидаги шов-шувли ўғриликдан олдин намойиш этилган эди.
«Гран Конде» (Grand Condé) деб номланувчи, нок шаклидаги 9,01 каратли ноёб қимматбаҳо тош Париж яқинидаги Шантийи қалъасига тунги ҳужум вақтида ўғирланган. Ўғриликни содир этган тажрибасиз жиноятчилар олмосни олма ичига яшириб олиб чиқиб кетишган.