Франция ТИВнинг Al Arabiya телеканалига маълум қилишича, Париж ва Италия БМТнинг Ливандаги вақтинчалик кучлари (UNIFIL) миссияси якунлангандан сўнг уларнинг ўрнида янги ҳарбий контингентни жойлаштиришга тайёргарлик кўрмоқда.
Мазкур кучлар АҚШ кўмагида ва бир қатор Европа давлатлари иштирокида шакллантирилади. Уларни жойлаштириш Ливан расмийларининг илтимосига кўра амалга оширилади, мақсад — Ливан миллий армиясига ўз вазифаларини бажаришда кўмаклашиш ва минтақада барқарорликни мустаҳкамлашдан иборат.
Париж, шунингдек, Ливан ва Исроил ўртасидаги сўнгги келишув доирасидаги хавфсизлик чораларини ҳисобга олган ҳолда, кучларни жойлаштиришнинг якуний механизмини келишиш учун ҳамкорлар билан маслаҳатлашувлар давом этаётганини маълум қилмоқда, дейилади хабарда.