Бу ҳақда Le Parisien хабар берди.
Маълумотларга кўра, терговчилар ўғирланган қимматбаҳо буюмлар Белгияга олиб чиқиб кетилган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги талқинни текширмоқда, чунки Антверпен қимматбаҳо тошлар савдоси бўйича дунёдаги бош марказлардан бири ҳисобланади.
Шу билан бирга, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари тақинчоқлар ҳануз Францияда — қўлга олинган тўрт нафар гумонланувчининг ватани бўлмиш Обервилье коммунаси ҳудудида эканлигини ҳам инкор этишмаяпти.
Шунингдек, қимматбаҳо буюмлар аллақачон хорижга сотиб юборилган, уларнинг тошлари ажратиб олиниб, металли эса эритиб юборилган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги талқин ҳам кўриб чиқилмоқда, дейилади нашр хабарида.