Президент Эммануэль Макрон хабар беришича, бу Grinch номли танкер бўлиб, Мурманскдан Комор ороллари байроғи остида юриб кетган.
Франция ҳокимияти маълумотларига кўра, танкер санкция остида бўлиб, сохта байроқдан фойдаланган.
Операция эрталаб иттифоқчилар қатнашган ҳолда ўтказилган ва суд тергови бошланган.
Макрон таъкидлаганича, ҳаракатлар халқаро денгиз қонунчилиги доирасида амалга оширилган ва “соя флот” тўғридан-тўғри Украинага қарши урушни молиялаштиради.
Танкер аллақачон АҚШ, ЕИ, Буюк Британия, Канада, Швейцария ва Украина санкцияси остида эди. У асосан Россия нефтини Хитой ва Ҳиндистонга ташувчи бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Давосда Владимир Зеленский Европа давлатларини АҚШ мисолида “соя флот” кемаларини тўхтатишга чақирган эди.