У энди президентликка номзодини қўйиши мумкин
Париж апелляция суди "Миллий бирлашув" партиясининг парламентдаги фракцияси етакчиси Марин Ле Пеннинг сайловларда иштирок этишини тақиқлаш муддатини қисқартирди.
Бироқ Европарламент маблағларини мақсадсиз сарфлаш бўйича жиноят иши юзасидан чиқарилган айблов ҳукми ўз кучида қолдирилди. Ушбу иш бўйича 2024 йилда Ле Пенга уч йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси (шундан икки йили электрон браслет тақиш мажбурияти билан шартли равишда) тайинланган эди.
Шу тариқа, сиёсатчи сайловларда иштирок этиши мумкин, аммо кампания вақтида электрон браслет тақиб юриши керак бўлади.
Аввалроқ Ле Пен кампанияни электрон браслет билан олиб боришни истамаслигини айтган эди. У ўз қарорини ўзгартирган-ўзгартирмагани 7 июл куни кечқурун маълум бўлади. Ле Пен маҳаллий вақт билан соат 20:00 даги теленеоликларда сайловда номзодини қўйиш-қўймаслигини эълон қилишга ваъда берган.
Ле Пен ва унинг сафдошлари Европарламент депутатлари ёрдамчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш учун ажратилган пулларни "Миллий бирлашув" ходимларининг иш ҳақига сарфлаганликда айбланган эди. Суд 2024 йилда айбланувчиларнинг хатти-ҳаракатларидан кўрилган зарарни 2,9 миллион евро деб баҳолаган.