Франция 1994 йилдаги геноцид билан боғлиқ иш бўйича Агате Ҳабяриманага нисбатан терговни қайта очди.
France 24 хабарига кўра, 83 ёшли собиқ биринчи хоним Руандада 1994 йилда содир бўлган ва тахминан 800 минг киши, асосан тутси этник гуруҳи вакиллари ҳалок бўлган геноцидда иштирок этганликда гумон қилинмоқда.
Аввалроқ унга нисбатан иш “етарли далил йўқлиги” сабабли ёпилган эди, бироқ Франция апелляция суди ушбу қарорни бекор қилиб, ишни қайта кўриб чиқишга қарор қилди.
Ҳозирча Агате Ҳабяриманага расман айблов қўйилгани ҳақида маълумот йўқ.