Бугун 28 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Франция президенти: "Мбаппе "ПСЖ"да қолишга ўзи қарор қилди"

A A A
Франция президенти: "Мбаппе "ПСЖ"да қолишга ўзи қарор қилди"

Франция президенти Эммануэл Макрон ҳужумчи Килиан Мбаппенинг "ПСЖ"да қолиш қарорини қўллаб-қувватлади.

23 ёшли франциялик футболчи "Реал"нинг таклифини рад этди ва Париж клуби билан шартномасини узайтирди.

"Мен Мбаппе билан гаплашишга муваффақ бўлдим, лекин унинг ўзи "ПСЖ"да қолишга қарор қилди", - дея Макроннинг сўзларини келтиради RMC Sport. — Килиан жуда етук эканлигини кўрсатди. У ўз карьерасини қуришга масъулият билан ёндашади”.

Ўтган мавсумда Мбаппе парижликлар сафида барча мусобақаларда 46 та ўйинда майдонга тушиб, 39 та гол урди ва 26 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 11:13 09.06.2022. Ўқилди: 3415 марта. Фикрлар сони: 2 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар