Франция Президенти Эммануэль Макроннинг БМТ Бош ассамблеяси 75-сессиясининг умумий сиёсий баҳсидаги нутқи 48 дақиқа давом этди.
Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Нутқи давомида Макрон халқаро кун тартибидаги муҳим мавзуларга тўхталди: CОVID-19 пандемиясидан тортиб Россия оппозицияси раҳбари Алексей Навальний билан бўлган вазиятгача.
Энг қисқа маърузалар - ҳар бири 6 дақиқадан иборат бўлиб, Венгрия ва Мўғулистон вакиллари томонидан берилди.
Маълумот ўрнида, энг узун нутқ рекорди Куба инқилоби етакчиси Фидель Кастрога тегишли бўлиб, у 1960 йилда БМТ Бош ассамблеяси минбаридан 4 соат 29 минут давомида нутқ сўзлаган.