Франция Кипрга ракетага қарши мудофаа тизимлари ва учувчисиз аппаратларга қарши воситалар юборишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Кипр ахборот агентлиги (CNA) хабар қилди.
Маълумотларга кўра, Париж орол яқинига ҳарбий фрегат ҳам йўналтиради. Бу ҳақда Франция президенти Эммануэл Макрон 3 март куни Кипр президенти Никос Христодулидис билан мулоқотида маълум қилган.
Аввалроқ Кипр ҳукумати оролда жойлашган Акротири авиабазаси томон учган дронлар ушлаб қолинганини билдирган эди.
Шунингдек, Греция Миллий мудофаа вазири Никос Дендиас Кипрни ҳимоя қилиш учун икки ҳарбий фрегат ва икки F-16 қирувчи самолёти юборилишини эълон қилди.