Бугун 10 июнь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Франция Исроил молия вазирига мамлакатга киришни тақиқлади

Франция Исроил молия вазирига мамлакатга киришни тақиқлади

Франция Исроил молия вазири Бецалель Смотричга мамлакат ҳудудига киришни тақиқлади. Бу ҳақда Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ноэль Барро маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, қарор Франция, Буюк Британия, Канада, Австралия, Янги Зеландия ва Норвегия томонидан Ғарбий соҳилдаги кўчманчилар фаолияти ва зўравонликларига алоқадор деб ҳисобланган шахсларга қарши жорий этилган санкциялар доирасида қабул қилинган.

Франция Смотрични Ғарбий соҳил аннексияси, янги аҳоли пунктлари қурилиши ва Ғазони қайта мустамлакага айлантириш ғояларини қўллаб-қувватлашда айбламоқда. Шунингдек, унга нисбатан кириш тақиқлари жорий этилган иккинчи исроиллик вазирга айланди. Аввалроқ худди шундай чоралар миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвирга нисбатан ҳам қўлланган эди.

Киритилди: Бугун 18:20. Ўқилди: 165 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!