Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Франция Google ва Amazon компанияларига жарима солди

Франция Google ва Amazon компанияларига жарима солди

Франциянинг информатика ва фуқаролик эркинликлари бўйича комиссияси Американинг Google ва Amazon интернет-компанияларига фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини ўз ичига олган cookie -файлларни уларнинг розилигисиз фойдаланганлиги учун жаримага тортди. Бу ҳақда Euronews хабар берди.

«Google» 100 миллион евро ва «Amazon» 35 миллион евро миқдорида жаримага тортилди.

Франция қонунларига кўра, интернет-сайтлар фойдаланувчиларга сайтда cookie -файллар орқали маълумотлар йиғилаётганлиги тўғрисида хабар беришлари ва ушбу маълумотларнинг қайси мақсадда йиғилишига аниқлик киритишлари шарт.

Қоидага кўра, интернетда реклама хабарларини жойлаштирадиган интернет компаниялари ушбу файллар орқали маълумот олишади. cookie -файллар фойдаланувчининг қайси сайтларга кириши ҳақида маълумотни, унинг қизиқишлари ва сўровлари тўғрисида тасаввур ҳосил қилишига имкон беради.

 

Киритилди: 13:07 11.12.2020. Ўқилди: 2163 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!