Францияда тўрт ҳафтадан бери яшаш харажатларининг ошишига қарши, шунингдек, мактабларда ўқиш шароитларини яхшилаш ва олий ўқув юртларига қабул қилишнинг амалдаги тизимини бекор қилиш талаби билан оммавий намойишлар бўлиб ўтмоқда.
Худди шундай олдинги кенг кўламли намойиш 6 октябр куни бўлиб ўтган бўлиб, ўшанда турли ҳисоб-китобларга кўра, Франция бўйлаб кўчаларга 250 мингдан 450 минггача одам чиққан эди.
Бугун эса бутун мамлакат бўйлаб 500 та норозилик акциялари ва 90 га яқин намойишлар ўтказилиши режалаштирилган.
Намойишларда минглаб мактаб ўқувчилари, талабалар, "сариқ нимчалилар" ҳаракати иштирокчилари, касаба уюшмалари фаоллари, иқлим фаоллари, фермерлар ва бошқа кўплаб кишилар қатнашмоқда.
Норозилик акциялари ҳамон давом этмоқда. Марселда мэрия биноси эгаллаб олинди, Лионда эса сайёҳлик маркази ёқиб юборилди. Полиция намойишчиларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ ва сув пуркагичлардан фойдаланмоқда. Мамлакат бўйлаб ҳозирга қадар жами 300 га яқин киши қўлга олинган.