Бугун 30 январь, 2023 йил, душанба

O'ZB

Франция бундан норози бўлмоқда

Франция бундан норози бўлмоқда

2024 йил Парижда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларининг сувенирларини ишлаб чиқариш бўйича фақат иккита Франция компанияси шартнома олган. Шу тариқа, ўйинчоқ Фригия қалпоқларининг атиги 8 фоизи Францияда Хитойдан олиб келинган матолардан, қолган барча қисми эса Хитойнинг ўзида тайёрланади, деб хабар беради “France 24”агентлиги.

“Ethic” бизнес эгалари ассоциацияси бу қарорни франциялик тадбиркорлар учун ҳақорат деб атади. Уларнинг таъкидлашича, Олимпиада бошлангунча мамлакатда керакли миқдордаги ўйинчоқлар ишлаб чиқариш учун етарли вақт бор эди. Ҳукумат спикери Оливье Веран бунга жавобан Францияда ҳозирда зарур инфратузилма йўқлигини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, душанба куни Фригия қалпоқчаси бўлажак Олимпия ўйинларининг расмий туморига айланди. У Франциянинг инқилобий руҳини ва спортнинг глобал ўзгаришлар учун муҳимлигини акс эттиради.

Киритилди: 09:07 20.11.2022. Ўқилди: 2157 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!