Бугун 26 январь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Франция АҚШга тегишли бўлган ZOOM видеоконференциядан воз кечмоқчи

Франция АҚШга тегишли бўлган ZOOM видеоконференциядан воз кечмоқчи

Франция 2027 йилга келиб Америка видеоконференция хизматларини босқичма-босқич тўхтатиб, уларнинг ўрнига ўзининг Visio иловасини қўллашни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда Давлат хизмати вазири Давид Амьель La Tribune Dimanche нашрига шундай деди.

"Биз Teams ёки Zoom каби дастурларга қарам бўлиб қолдик. Музокараларимиз хавфсизлигини ҳар қандай шароитда таъминлаш учун миллий даражада бу зарарли одатдан халос бўлишимиз керак. Шунинг учун, 2027 йилга келиб, биз Visio видеоконференция ечимини бутун Франция маъмурияти бўйлаб жорий этамиз", деди расмий.

Амьелнинг сўзларига кўра, Visio "100% Франция ишланмаси". Хизмат Вазирликлараро Рақамли Агентлик (DINUM) томонидан ишлаб чиқилган. Сиёсатчининг таъкидлашича, дастур Франция ҳукуматига хорижий дастурий таъминот ишлаб чиқарувчилари билан шартномаларни янгилаш учун ажратилган "миллионлаб евро"ни тежашга ёрдам беради.

Вазирнинг қўшимча қилишича, тахминан 40 000 киши аллақачон француз хизматини синаб кўрган. Расмий дастур суҳбатнинг матнли транскриптини тезда олиш имконини берувчи алгоритмдан фойдаланишини таъкидлади.

Киритилди: Бугун 07:45. Ўқилди: 368 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!