Бугун 20 сентябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Франция АҚШ эндиликда "инсон ҳуқуқлари маёғи" эмаслигини расман маълум қилди

Франция АҚШ эндиликда "инсон ҳуқуқлари маёғи" эмаслигини расман маълум қилди

Бу ҳақда Франциянинг Женевадаги БМТ ҳузуридаги доимий ваколатхонаси хабарида айтилади.

"АҚШ бир вақтлар инсон ҳуқуқлари маёғи эди. Энди ундай эмас. Бугунги кунда улар Шимолий Корея, Никарагуа, Мали ва Россия билан бир сафда, яккаланиб турибди. Дунё эса энди уларга қулоқ солмаяпти", — дейилади ваколатхона хабарида.

​Идора Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссар Фолкер Тюркнинг ваколатларини узайтириш бўйича БМТдаги овоз бериш жараёнини шу тариқа шарҳлади. Бунга қарши АҚШ, Россия, Исроил, Аргентина ва яна бир қатор мамлакатлар чиқди.

​АҚШнинг БМТдаги вакили Майк Уолтц бунга жавобан "Франция Америка Қўшма Штатлари, Буюк Британия ва Исроил каби эркин, суверенитетга эга демократик давлатларга ақл ўргатадиган, айни пайтда дунёдаги энг шафқатсиз зулмкорлар билан хушомадгўйлик қиладиган шахс учун овоз берди" дея таъкидлади.

​Тюрк ўз лавозимида Исроилни фаластинликларга қарши ҳаракатлари учун бир неча бор танқид қилган эди.

Киритилди: 14:35 27.07.2026. Ўқилди: 1958 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!