Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева айни пайтда Бирлашган Араб амирликларида хизмат сафарида бўлиб турибди. Бу ҳақда президентнинг катта қизи ўзининг телеграмдаги каналида хабар берди.
- Бугун Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти яқинидаги Саодат оролида жойлашган машҳур музей - Абу-Даби Луврида бўлдим, деб ёзади Саида Мирзиёева.⠀
- Бу масканнинг ноёб меъморий ечими кишини лол қолдирмасдан қўймайди. Музей ҳуддики денгиз устида, очиқ осмон остида парвоз қилиб тургандек туюлади. Абу-Даби Луврининг тўплами ҳам ажойиб. Бу ерда Леонардо Да Винчи, Пикассо, Ван Гог, Гоген, Матисс ва бошқа таниқли усталарнинг асарлари бор. Хилма-хил даврлар, маданият ва тамаддунларга оид кўплаб экспонатлар мавжуд.
Шунингдек, Саида Мирзиёева музей кўргазмаси билан танишув жуда ёрқин таассурот қолдирганини таъкидлаган.