Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Фото: Фарғонадаги янги қурилган уйда жуда катта ёриқ пайдо бўлди

Фото: Фарғонадаги янги қурилган уйда жуда катта ёриқ пайдо бўлди

Facebook’даги «Фарғона водийси» гуруҳида кутилмаган суратлар жойлаштирилди.

Суратлардан кўриш мумкинки, турар-жой биносининг ўртасида катта ёриқ пайдо бўлган.

Шу билан бирга, ижтимоий тармоқнинг баъзи фойдаланувчилари бу ёриқ эмаслиги, балки махсус «чок» эканини таъкидлашган.

«Қабул қилиб олган давлат ташкилотида ҳамма айб. Қурилиш пайтида сметадан чиқилмаётганини текшириш керак. Халқнинг хавфсизлигидан муҳим ишлар бор, шекилли», - деб ёзади фойдаланувчилардан бири.

«Бу бино тўғри қурилган, агар бино узун бўлса бинода сейсмик чок қўйилади, бино сейсмиклигини ошириш учун. Бу очиқ турган жойи очиқ турса ҳам чиройли турсин, деб ямаб қўйса бўлади. Бу ҳеч қанақа ёриқ эмас», - деб ёзади бошқа бир фойдаланувчи.

Киритилди: 13:25 25.10.2018. Ўқилди: 3011 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!