Саудия Арабистони бугун Жидда шаҳрида Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашининг фавқулодда йиғилишини ўтказади. Бу икки ой аввал минтақа давлатлари Эрон билан уруш фронтига айланганидан бери етакчиларнинг илк юзма-юз мулоқоти бўлади. Учрашувдан мақсад — 28 февралдан бери давом этаётган ва олтита давлатнинг энергетика ҳамда ҳарбий инфратузилмасига зарар етказган минглаб ракета ва дрон ҳужумларига қарши жамоавий жавоб чораларини ишлаб чиқишдир.
Саммитда иштирок этиш учун Қатар Амири, Қувайт валиаҳд шаҳзодаси, Баҳрайн қироли ва БАА Ташқи ишлар вазири Жиддага ташриф буюришди. 8 апрелда АҚШ ва Эрон ўртасида сулҳ тузилиб, ҳужумлар камайган бўлса-да, доимий келишув йўқлиги сабабли минтақада хавотир сақланиб қолмоқда. БАА расмийлари эса Кенгашнинг урушга нисбатан позициясини тарихдаги энг заиф деб атаб, аъзо давлатларнинг ҳарбий ва сиёсий реакцияси етарли эмаслигини таъкидлади.