Бугун 2 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Форс кўрфази давлатлари бўғозни айланиб ўтувчи янги қувурлар қурмоқчи

Форс кўрфази давлатлари бўғозни айланиб ўтувчи янги қувурлар қурмоқчи

Форс кўрфази давлатлари Эроннинг Ҳўрмуз бўғози устидан узоқ муддатли назорати хавфи туфайли бўғозни айланиб ўтувчи янги қувурлар қуришни кўриб чиқмоқда, деб ёзмоқда FT.

Расмийлар ва соҳа раҳбарларининг сўзларига кўра, янги қувурлар кўрфаз давлатларининг доимий заифлигини камайтиришнинг ягона йўли бўлиши мумкин. Бироқ бундай лойиҳалар жуда қиммат, сиёсий жиҳатдан мураккаб ва амалга ошириш учун кўп йиллар талаб этади.

Ҳозирги можаро Саудиянинг 1200 километрлик "Шарқ-Ғарб" қувурининг стратегик аҳамиятини яна бир бор кўрсатди. 1980-йилларда қурилган ушбу қувур ҳозирда Ҳўрмузни четлаб ўтган ҳолда Қизил денгиздаги Янбу портига кунига 7 миллион баррел нефт етказиб берувчи муҳим артерия бўлиб хизмат қилмоқда.

Ҳозирда "Шарқ-Ғарб" қувури қувватини янада кенгайтириш ёки янги йўналишлар қуриш масаласи ўрганилмоқда. Шунингдек, мақсад Ҳиндистондан Форс кўрфази орқали Европагача бўлган коридор (IMEC) лойиҳасини қайта тиклашдир.

Киритилди: Бугун 15:10. Ўқилди: 508 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!