Форд 2014 йилги қатордан бошлаб бутун дунё бўйлаб 668 мингта Ф-150 пикапларини чақириб олади. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар берди.
Чунки транспорт воситалари кутилмаганда биринчи тезликка ўтиши, бу эса автомобил бошқарувини йўқотишига ёки орқа ғилдиракларнинг қулфланишига олиб келиши мумкин.
Сигналнинг йўқолиши автомобил тезлигидан қатъи назар, ўтказгични пастга силжитишга олиб келиши мумкин, деди компания миллий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига.
Қайд этилишича, дилерлар юк машиналари қувватини бошқариш модули дастурини янгилайди.
“Форд” Ф сериясидаги пикап 40 йилдан ортиқ вақт давомида АҚШда энг кўп сотилган автомобил бўлиб келган.