Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен Европа Иттифоқи иқтисодиётини ривожлантириш учун аҳоли жамғармаларидан фаолроқ фойдаланиш зарурлигини билдирди.
У бу ҳақда 27 август куни Парижда ўтказилган La REF йиллик бизнес-конференциясида сўзлаган нутқида айтди.
"Ҳозирда уй хўжаликларининг 10 триллион евро миқдоридаги жамғармалари банк депозитларида сақланмоқда. Шу билан бирга, европаликлар жамғармаларининг катта қисми қитъамиз ташқарисига инвестиция қилинмоқда", — деди фон дер Ляйен.
Европа комиссияси раҳбарининг бу ташаббуси Франциянинг ўнг қанотдаги "Патриотлар" партияси етакчиси Флориан Филиппо томонидан танқид қилинди.
У X ижтимоий тармоғида жамғармалар "Европа"га эмас, балки фуқароларнинг ўзига тегишли эканини таъкидлади.
"Йўқ, Урсула фон дер Ляйен, жамғармалар "Европа"да эмас, одамларда бор! Бу маблағлар одамларга тегишли", — деб ёзди Филиппо.