Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Фожиа! Тошкентдаги «Семашко»нинг тиббий ходими ўзини учинчи қаватдан пастга ташлади

Фожиа! Тошкентдаги «Семашко»нинг тиббий ходими ўзини учинчи қаватдан пастга ташлади

Тошкентдаги Семашко касалхонасида ишлайдиган 35 ёшли тиббиёт ходими фожиали тарзда вафот этди.

Uznews.uz га маълум қилинишича, воқеа 11 февраль куни халқ орасида Семашко номи билан танилган Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказида содир бўлган.

Маълумотларга кўра, марҳума1983 йилда туғилган, касалхонада массажчи вазифасини бажарган шифокор Олеся Т. бўлиб, у тиббий муассасанинг 3-қаватидаги деразадан ўзини пастга ташлаган. Натижада воқеа жойида ҳалок бўлган. Айни дамда текширув ишлари олиб бориляпти.

Киритилди: 17:04 12.02.2019. Ўқилди: 3509 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!