Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Фожиа! Тошкентда эр хотинини ваҳшийларча ўлдириб, қайнонасини оғир яралади

Фожиа! Тошкентда эр хотинини ваҳшийларча ўлдириб, қайнонасини оғир яралади

Пойтахт Тошкент шаҳрида мудҳиш жиноят содир этилди. Эр турмуш ўртоғини ваҳшийларча ўлдирди, қайнонасини оғир яралади. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.

Воқеа кеча, 13 август куни Тошкент шаҳри Миробод туманидаги “Рисовий” бозори атрофидаги маҳаллада юз берган. Эр 24 ёшли рафиқасига 30 марта пичоқ урган. Уларни ажратишга ҳаракат қилган қайнонасига ҳам 7 марта пичоқ билан зарба берган.

Аёл воқеа жойида вафот этган. Онаси оғир аҳволда шифохонанинг реанимация бўлимига ётқизилган. Эркак қўлга олинган. Уларнинг 9 ойлик қиз чақалоғи болалар уйига олиб кетилган.

Ҳолат юзасидан ҳозирча Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳам, Тошкент шаҳар ИИББ ҳам расмий маълумот бермади.

Киритилди: 17:19 14.08.2019. Ўқилди: 4064 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!