Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Фожиа! Ота 4 яшар ўғлини ўлгунича калтаклади

Фожиа! Ота 4 яшар ўғлини ўлгунича калтаклади

Тожикистонда даҳшатли фожиа юз берди.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари Панжикент шаҳрида яшовчи 35 ёшли эркак қўлга олинди. У аввал ҳам Тожикистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-моддаси 2-қисми бўйича судланган, деб хабар беради Тожикистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Гумонланувчи, 2019 йил 28 май куни 30 ёшли шаръий никоҳдаги хотинининг 4 ёшли ўғлини ҳақорат қилган ва калтаклаган.

2019 йил 6 сентябрда эркак ўгай ўғлини яна урган. Жиддий тан жароҳати олган бола эса 8 сентябрь куни вафот этди.

Ушбу ҳолат юзасидан Тожикистон Республикаси Жиноят кодексининг 110-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

 

Киритилди: 12:26 10.09.2019. Ўқилди: 5528 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!