Бугун 31 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Флорида суди Трампнинг IRSга қарши ишини қайта кўриб чиқди

Флорида суди Трампнинг IRSга қарши ишини қайта кўриб чиқди

Флорида штатидаги федерал судья АҚШ президенти Дональд Трампнинг солиқ декларацияларини оммавий ахборот воситаларига ошкор қилгани учун камида 10 миллиард доллар компенсация талаб қилиб, Ички даромад хизматига (IRS) қарши даъво аризаси бўйича ишни қайта кўриб чиқди.

Бу ҳақда Флорида жанубий округининг электрон маълумотлар базасида эълон қилинган ҳужжатларда айтилган.

Шу ой бошида Трамп даъво аризасини қайтариб олганидан сўнг, иш бекор қилинди. Бироқ, суд ёзувларига кўра, кейинчалик Адлия вазирлиги Трамп ва унинг оиласига айрим солиқ жараёнларидан иммунитет бериш тўғрисида кўрсатма чиқарди.

Кейинчалик, 35 нафар собиқ федерал судья келишув шартларини яшириш эҳтимоли борлигини айтиб, ишни қайта кўриб чиқиш тўғрисида илтимоснома билан мурожаат қилишди.

Судья Кэтлин Уильямс даъвогар томонига 12 июнга қадар даъво аризасини қайтариб олиш бўйича тушунтириш ва суд жараёнини қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги илтимосномани қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги баёнотни тақдим этишни буюрди.

Киритилди: Бугун 10:51. Ўқилди: 201 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!