Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Фицо НАТО саммити мамлакатларни Украинани молиялаштиришга мажбур қилмаслигини айтди

Фицо НАТО саммити мамлакатларни Украинани молиялаштиришга мажбур қилмаслигини айтди

Словакия Бош вазири Роберт Фицо 7—8 июль кунлари Анқарада бўлиб ўтадиган НАТО саммитининг якуний декларацияси альянсга аъзо давлатлар зиммасига Украинага молиявий ёрдам ажратиш мажбуриятини юкламаслигини маълум қилди.

«Анқарада қабул қилинадиган декларация НАТОга аъзо бўлган бирорта ҳам давлатни Украина манфаатлари йўлида қандайдир молиявий қарор қабул қилишга мажбурламайди», — деди Фицо Словакиянинг TA3 телеканали орқали жонли эфирда узатилган матбуот анжуманида.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, у Словакия Киевни ҳарбий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш схемаларида иштирок этиш ниятида эмаслиги ҳақида НАТО Бош котиби Марк Рюттени олдиндан огоҳлантирган.

Фицо Братислава Украинага инсонпарварлик ёрдами кўрсатишга тайёрлигини, бироқ ҳарбий харажатларни молиялаштирмаслигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Киритилди: 23:52 05.07.2026. Ўқилди: 759 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!