Аланд оролларидаги Россия консуллиги (Финляндия таркибидаги мухторият) ёпилишини талаб қилувчи фуқаролик ташаббуси керакли 50 минг овозга етди ва Финляндия парламентига боради.
Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Ташаббусга кўра, консуллик Финляндия хавфсизлигини "чеклайди ва хавф остига қўяди", чунки у ҳозир НАТО аъзоси.
“Аланд оролларида Россия консуллиги тугатилиши керак”, дейилади хабарда.