Франциядаги ўнг қанот «Патриотлар» партияси етакчиси Флориан Филиппо президент Эммануэль Макроннинг яна қуёшдан ҳимоя кўзойнагида жамоатчилик олдида кўриниш берганини танқид қилди.
Филиппо ижтимоий тармоқда Макроннинг ташқи кўринишига ишора қилиб, бу унинг рафиқаси Брижит Макрон билан боғлиқ ҳолат эмасми, деган мазмунда кинояли изоҳ қолдирди.
Шу билан бирга, у йил бошида Макрон таққан қуёшдан ҳимоя кўзойнагини ишлаб чиқарган компания банкрот бўлганини ҳам эслади.
Эслатиб ўтамиз, Эммануэль Макрон йил бошидаги баёнотида кўзидаги қон томири ёрилгани сабабли маълум муддат қуёшдан ҳимоя кўзойнаги тақишга мажбур бўлганини айтган эди. Бу ҳақда у Давос форумидаги чиқиши чоғида ҳам маълум қилган.