Бугун 24 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Филиппиндаги “Трами” тўфони қурбонлари сони 20 нафарга етди

Филиппиндаги “Трами” тўфони қурбонлари сони 20 нафарга етди

Филиппиндаги “Трами” тропик тўфони қурбонлари сони 20 кишига етди, 4 киши бедарак йўқолди.

Бу ҳақда GMA News телеканали маълум қилди.

Ҳалок бўлганларнинг барчаси кучли ёмғир сув тошқинига сабаб бўлган Лусон оролининг жанубидаги Бикол ҳудуди аҳолисидир, деди маҳаллий полиция. Филиппин Миллий метеорология бюроси “Трами” эпимарказида шамол тезлиги соатига 85 километрга етганини маълум қилди.

Тўфон бир неча ўн минглаб одамлар ҳаётига хавф солгани учун улар уйларидан эвакуация қилинди.

Киритилди: Бугун 11:40. Ўқилди: 243 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!