Филиппин жанубидаги мактаблардан бирида қуролли ҳужум содир бўлди. Ҳодиса 18 август куни юз берган.
Отишма оқибатида 10-синфда таҳсил олаётган бир ўқувчи ҳалок бўлди. Яна икки киши турли даражада тан жароҳатлари олган.
Маълумотларга кўра, ҳужумни амалга оширган ўқувчи содир бўлаётган воқеаларни интернет орқали жонли эфирда намойиш қилган.
Ҳужумдан сўнг у ўз жонига қасд қилган.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар воқеа тафсилотлари ва ҳужумга нима сабаб бўлганини ўрганмоқда.