Филиппиннинг марказида жойлашган Себу шаҳридаги чиқинди полигонида юз берган кўчки оқибатида ҳалок бўлганлар сони 27 нафардан 35 нафаргача ошди.
Report хабарига кўра, бу ҳақда ABS-CBN News маълум қилган. Яна бир киши бедарак йўқолган, қутқарув ишлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Себудаги чиқинди полигонида кўчки 8 январь куни содир бўлган. Ҳодисанинг дастлабки соатларида вайроналар остида қолган 12 киши тирик ҳолда қутқариб олинган эди. Аввалроқ 10 киши ҳалок бўлгани хабар қилинган.