Бугун 13 июнь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Филиппин жанубидаги зилзила қурбонлари сони 37 кишига етди

Филиппин жанубидаги зилзила қурбонлари сони 37 кишига етди

Филиппин жанубида содир бўлган 7,8 магнитудали зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар 37 нафарга етди.

Бу ҳақда маҳаллий GMA News телеканали хабар бермоқда.

Мамлакат Фуқаролик мудофааси бошқармаси маълумотларига кўра, 456 киши турли даражадаги жароҳатлар олган, тўрт киши эса бедарак йўқолган.

Маҳаллий ҳокимият Минданао оролида тахминан 1900 та иншоот, жумладан, таълим муассасалари, тиббиёт муассасалари ва турар-жой бинолари шикастланганини хабар қилмоқда. Улардан тахминан 1500 таси офат натижасида бутунлай вайрон бўлган. Генерал Сантосдаги халқаро аеропорт ҳам зилзилалар туфайли зарар кўрган, бу эса рейсларнинг бекор қилинишига олиб келган.

Филиппин фуқаролик авиацияси бошқармаси ҳарбий, ҳукумат ва гуманитар самолётларга аеропортдан қутқарув ва ёрдам операциялари учун фойдаланишга рухсат берди. Генерал Сантосда фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

Киритилди: 07:21 09.06.2026. Ўқилди: 571 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!