Бугун 28 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

ФИФА президенти Трамп каби қўриқланишни истади, аммо Канада расмийлари бунга рози бўлмади

ФИФА президенти Трамп каби қўриқланишни истади, аммо Канада расмийлари бунга рози бўлмади

Шу ҳафта Канаданинг Ванкувер шаҳрида ФИФА конгресси бўлиб ўтади. Ушбу муҳим тадбирга Халқаро футбол федерацияси президенти Жанни Инфантино келиши муносабати билан, ташкилот раҳбарияти маҳаллий ҳокимиятга алоҳида илтимос билан мурожаат қилди. Унга кўра, ФИФА раҳбари учун Дональд Трамп ёки Рим папасиники каби энг юқори даражадаги кузатув ва хавфсизлик чораларини таъминлаш сўралган.

The Independent нашри манбаларига кўра, Ванкувер полицияси ФИФАнинг Канада Бош вазирига кўрсатиладиган хавфсизлик даражасидан ҳам юқорироқ бўлган бу сўровини рад этган. Бунинг ўрнига шаҳар расмийлари тадбир давомида халқаро анжуманларни ўтказиш стандартларига мос келадиган барча зарур чоралар кўрилишини маълум қилишган.

Шунингдек, бу биринчи ҳолат эмаслиги таъкидланмоқда — Инфантинонинг бу каби сўрови 2023 йилда Янги Зеландияда ҳам рад этилган эди.

Киритилди: Бугун 19:07. Ўқилди: 224 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!