ФИФА Интизом қўмитаси Испания ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2026 финалидан кейин футболчилар иштирокида юз берган жанжал бўйича қарор чиқарди.
Энг оғир жазо Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Леандро Паредесга берилди. Можаронинг энг фаол иштирокчиларидан бири бўлган футболчи 10 та ўйинга дисквалификация қилинди.
Аргентиналик яна бир футболчи Науэль Молина 7 та ўйин, Тьяго Альмада эса 2 та учрашув ўтказиб юборади. Аргентина терма жамоаси мураббийлар штаби аъзоси Роберто Айяла 3 та ўйинга четлатилди.
Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Гави ҳам жазодан қочиб қутула олмади — у 1 та ўйинга дисквалификация қилинди.
Democrata маълумотига кўра, барча жазолар фақат миллий терма жамоалар миқёсидаги учрашувларга тааллуқли. Шу сабабли футболчилар ўз клублари сафида майдонга тушишда давом этишлари мумкин.