Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Фермернинг гиёҳванд ишчиси қўлга олинди

Фермернинг гиёҳванд ишчиси қўлга олинди

Гиёҳвандлик – наркотик моддаларга ўрганиб қолиш, аниқроғи, табиий ёки заҳарли синтетик моддаларни (айрим дори моддалари) вақтинча ёки сурункасига истеъмол қилиш натижасида келиб чиқадиган касаллик. Гиёҳвандлик танада ва руҳиятда жиддий ўзгариш юз беришига сабаб бўлади ва гиёҳвандни таназзулга олиб боради. Бу эса ўз навбатида, нафақат гиёҳвандга, балки бутун жамиятга кўплаб зарар етказади.

Тошлоқ туманидаги “Нурли-Шохрух-Шахбоз диёри” номли фермер хўжалигида ишлаб келаётган Д.Х. нинг наркотик моддаларга ўрганиб қолиши, уни гиёҳванд моддаларни қидириб топиб, ўз нафсини қондиришга ундайди. 

Д.Х 2019 йил декабрь ойи ўрталарида Тошлоқ ва Қува туманлари ҳудудлари кесишган жойдаги дала ерлари четида, қаровсиз ва ёввойи ҳолда ўсиб ётган ёввойи каннабис (наша) ўсимликлари орасидан бир тўпини келгусида ўзи истеъмол қилиши учун барг ва бошоқларини йиғиштириб, яшаб келаётган уйига ташиб, олиб келиб уйининг ҳовли томонидаги бостирмаси тагига жойлаб қўйган сомон пресслар устига қуритиш учун қўйиб, ўша ерда қонунга хилоф равишда сақлаб келган.

2020 йил 29 январь кунги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг олиб борган тезкор тадбири давомида Д.Х. билан профилактик суҳбат  ўтказилиб, унга агарда яшаш хонадонида қонунга хилоф равишда сақлаб келаётган гиёҳвандлик воситалари бўлса, уларни ихтиёрий равишда топширган тақдирда қонун ҳужжатларида назарда тутилган рағбатлантирувчи нормалар қўлланилиши мумкинлиги тушунтирилганда Д.Х. ИИБ ходимларига ўзи истеъмол қилиши учун далалардан йиғиштириб олиб келиб, сомон пресслар устига қуритиш учун қўйиб, сақлаб келаётган каннабисга ўхшаш ўсимлик барг ва бошоқларини тақдим этган. Тақдим этилган  ўсимлик барг ва бошоқлари ИИБ ходимлари томонидан холислар иштирокида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, текшириб кўриш учун олинган.

Ўтказилган суд-кимёвий экспертизанинг 30.01.2020 йилдаги 38-сонли хулосасида, фуқаро Д.Х. томонидан қонунга хилоф равишда сақлаб келинган ва ундан текшириб кўришлик учун олинган ўсимлик барг ва бошоқлари, яшил сарғиш рангли, ўзига хос ҳидга эга бўлган таркибида фаол гиёҳванд модда “тетрагидроканнабинол” мавжуд бўлган “Марихуана” деб аталувчи гиёҳванд воситалар туркимига кириши, унинг қуритилган ҳолдаги соф оғирлиги 65 (олтмиш беш) граммни ташкил этиши тасдиқлаган.

Судга оид наркология экспертизанинг 07.02.2020 йилдаги 19-сонли хулосасида, фуқаро Д.Х. да “гиёҳвандлик наша, сурункали алкоголизм 2-босқичи асорати” аниқланганлигини, у Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 96-моддасига кўра, тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллашга муҳтож эканлиги тасдиқлаган.

Д.Х. га оид жиноят иши жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман судида, судья А.Хабибуллаевнинг раислигида кўриб чиқилиб, барча ҳолатлар чуқур ўрганилиб, ишнинг ҳолатига қонуний баҳо берилди.

Суд Д.Х. га нисбатан жазо тайинлашда, у содир этган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини эътиборга олиш билан бирга унинг пушаймонлигини, оилавий шароитини, муқаддам судланмаганлигини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида, дастлабки тергов даврида қилмишига иқрор ва пушаймон бўлиб, жиноят содир қилганидан сўнг тўғри кўрсатувлар бериб, гиёҳвандлик воситаларини ўз ихтиёри билан тақдим қилганлигини жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар сифатида эътиборга олиб, унинг ахлоқан тузалиши учун етарли бўлган модда санкциясида назарда тутилмаган бошқа енгилроқ турдаги жарима жазосини тайинлади ҳамда Д.Х. га нисбатан наркологик экспертиза хулосасига асосан тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллади.

А.А.Хабибуллаев, Жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман судининг раиси

 

Киритилди: 12:52 29.05.2020. Ўқилди: 2764 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!