Бугун 12 август, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Фермерларга бепул бухгалтерия хизматлари кўрсатилади

Фермерларга бепул бухгалтерия хизматлари кўрсатилади

Адлия вазирлиги фермер хўжаликларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни давлат рўйхатидан ўтказди. Ҳужжат 2026 йил 11 августда 3921-сон билан рўйхатга олинган.

Низомга кўра, фермер хўжаликларига бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш хизматлари «Soliq-servis» АЖнинг ҳудудий бўлимлари томонидан кўрсатилади. Хизматлар доирасида бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш, юритиш ва тегишли ҳисоботларни тайёрлаш назарда тутилган.

Қонунчиликда белгиланган айрим тоифадаги фермер хўжаликлари учун хизматлар бепул амалга оширилади. Бу, жумладан, пахта ва ғалла етиштирувчи фермер хўжаликлари, янги ташкил этилган фермер хўжаликлари ҳамда раҳбари ёшлардан иборат янги фермер хўжаликларини қамраб олади.

Пахта ва ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларига бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш хизматлари бепул кўрсатилади. Янги ташкил этилган фермер хўжаликлари эса ўз ихтиёрига кўра дастлабки 6 ой давомида солиқ ва молиявий ҳисоботларни юбориш хизматларидан бепул фойдаланиши мумкин.

Бошлиғи ёшлардан иборат янги ташкил этилган фермер хўжаликларига эса хизматлар 2 йил давомида кўрсатилади.

Ҳудудий бўлимлар фермер хўжаликларини бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тизимига қабул қилиш, ходимлар иш ҳақи, солиқлар ва бошқа тўловларни ҳисоблаш, солиқ ва йиғимлар ҳисобини юритиш ишларини амалга оширади.

Шунингдек, фермер хўжаликлари учун солиқ, молиявий ва статистика ҳисоботларини тузиш, инвентаризациядан ўтказишда иштирок этиш хизматлари ҳам кўрсатилади.

Киритилди: Бугун 16:42. Ўқилди: 269 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!