Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Фазлиддин Ғоибназаров 2 йиллик танаффусдан кейин тезкор ғалабага эришди

Фазлиддин Ғоибназаров 2 йиллик танаффусдан кейин тезкор ғалабага эришди

Профессионал боксчимиз, Олимпиада чемпиони Фазлиддин Ғоибназаров Тошкентда рингга кўтарилди.

Кечанинг марказий жангида Фазлиддин Ғоибназаров венесуэлалик Эйдер Паррага қарши жанг қилди. 10 раундга мўлжалланган жанг 38 сония ичида якунланди. Фазлиддин биринчи раунддаёқ кучли зарбаси билан рақибини нокаутга учратди.

Шу тариқа Ғоибназаров икки йиллик танаффусдан кейин рингга қайтган Рио—2016 Олимпиадаси ғолиби проф боксдаги 10-ғалабасини тантана қилди.

Эслатиб ўтамиз, "Ҳумо Арена"да профессионал бокс оқшоми ўтказилмоқда. Жанг оқшомини мартабали меҳмонлар ҳам кузатиб боришмоқда.

Киритилди: 03:43 14.08.2022. Ўқилди: 2314 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!