Бугун 3 июль, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

«Fatzorb» номли кучли таъсир қилувчи дори воситасининг савдоси аниқланди

«Fatzorb» номли кучли таъсир қилувчи дори воситасининг савдоси аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Термиз туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “V.D3” МЧЖга қарашли дорихона шохобчаси мудири Н.Х. ҳеч қандай ҳужжатсиз 20 дона «GABANERV» номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро М.Қ.га сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан жами 677 дона дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Каттақўрғон шаҳри бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.Х. фуқаро Д.Б.га 5 қути «Fatzorb» номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 1 млн. сўмга сотган вақтида ушланиб, ундан 23 қути дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Департамент ҳамда ДХХнинг Учқудуқ тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса, фуқаро У.Д. «Навоий» МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида фуқаро М.Х.га 3 қути «Редуксин лайм» номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 4,2 млн. сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан 409 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабарида таъкидланишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 05:34 26.06.2024. Ўқилди: 544 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!